Tdpu.uz       Pedagog       Library       Bitiruvchi      BOIT       Direktorlar kengashi      
Тизимга кириш
Login:
 
Parol:
 
Руйхатдан утиш
Асосий   Дастурий қўмита   Семинар йўналишлари   Семинар   Талаблар    
  Асосий -> Янгиликлар -> Самарқанд вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар талими бошқармаси тасарруфидаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди
Асосий
  • Бош сахифа
  • Янгиликлар
  • Эълонлар
  • Дастурий қўмита
  • Максад ва вазифалар
  • Семинар
  • Мухокамага қўйилган мавзулар
  • Семинар материаллари
  • Талаблар
  • Маъруза материаллари
    мазмунига талаблар
  • Маъруза материалларини
    расмийлаштиришга талаблар
  • Видеоконференция
  • Жадвал
  • Видеоконференция мавзулари
  • Қўшимча маълумотлар
  • Бизга ёзинг
  • Сайт харитаси
  • Фотогаллерея
    Янгиликлар
    2012-12-11: Самарқанд вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар талими бошқармаси тасарруфидаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди
    2012-06-15: Навоий вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари кенгаши
    2012-06-15: Хоразм вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари кенгаши бўлиб ўтди
    2012-06-15: Тошкент вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари кенгаши бўлиб ўтди
    2012-05-30: Қорақалпоғистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари кенгаши бўлиб ўтди
    2012-05-12: Қашқадарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари кенгаши бўлиб ўтди
    2012-05-12: Биз билан богланиш учун янги электрон почта манзили

    Самарқанд вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар талими бошқармаси тасарруфидаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

    2012-12-11, O`qilgan: 2830

    Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Самарқанд давлат университетида Самарқанд вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар талими бошқармаси тасарруфидаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.


    Йиғилишни Самарқанд вилояти ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари В.С.Раҳимов кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчисининг ўринбосари Т.Т.Рисқиев сўзга чиқиб, 2012 йил 28 майда қабул қилинган “Малакали педагогик кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорида белгиланган вазифалар, шунингдек республикамизда илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар мақсад ва моҳияти борасида батафсил тўҳталиб ўтди. Шунингдек, Тошкент давлат педагогика университети проректори Ш.С.Шариповнинг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва педагог ходимларининг доимий фаолият юритувчи республика семинари тўғрисида”ги маърузаси тингланди.



    Йиғилишда Самарқанд вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари кенгаши таъсис этилди ҳамда унинг раёсати сайланди.



    Фикр колдириш учун тизимга киришингиз керак!
    Login:
     
    Parol:
     
    Руйхатдан утиш Rasmlar
    Муаллифлик хукукида: Nizomiy nomidagi TDPU
    Yusuf Xos Hojib - 103 uy, t.: 252-74-39